Линклар

Ўзбекистон ҳарбийлари Туркияда тайёргарликдан ўтказилади


Ўзбек аскарлари.

Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари 2018 йилдан бошлаб Туркиядаги ҳарбий ўқув юртлари ҳамда тайёрлов курсларида малака ошириш имкониятига эга бўлади.

Бу борадаги шартнома 26 июлда Туркия миллий мудофаа вазири Нуретдин Жаниқлининг Тошкент сафари доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Беридев билан ўтган учрашуви пайтида имзоланди.

ЎзАнинг билдиришича, президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди. Учрашувда икки мамлакат ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама этилди.

“Туркия миллий мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик билдирди ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг эзгу тилакларини етказди”, дейилади ЎзА хабарида.

XS
SM
MD
LG