Линклар

Саакашвили Украина ватандошлигидан маҳрум қилинди


Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили.

Президент Петро Порошенко Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Украина ватандошлигидан чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади.

26 июль куни Давлат миграция хизмати расмий сайтида билдирилган маълумотда айтилишича, Украина ватандошлигини олганидан сўнг бир муддат Одесса вилояти губернатори лавозимида ишлаган Саакашвили ватандошлик олаётган пайтда ҳужжатларда ўзи тўғрисида нотўғри маълумотларни кўрсатган.

Расмий маълумотда айтилишича, Сакакашвили Грузияда унга нисбатан жиноят иши очилгани ва сиртдан қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилганини яширган.

Украинада “Янги кучлар ҳаракати”нинг асосчиси ва раҳбари бўлган Саакашвили бу фармонга муносабат билдирар экан, Фейсбук саҳифасида: “Порошенко ўзидан аввалги президент каби ҳокимиятни узурпация қилиш ва ҳар қандай йўл билан сақлаб қолиш учун конституцияга зид келувчи ҳаракатлар йўлига тушди”, деб ёзди.

Саакашвили 2015 йилда Украина ватандошлигини қабул қилганидан сўнг Грузия ватандошлигидан маҳрум қилинган эди.

Грузия Киевдан икки марта Саакашвилини тблисига экстрадиция қилишни илтимос этган. Бироқ ўтган ҳафтада Тблисига борган Порошенко Украина ҳукумати Грузиядан Саакашвилини экстрадиция қилиш тўғрисида сўров олмаганини билдирган.

XS
SM
MD
LG