Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2019, Тошкент вақти: 03:09

Ўзбекистон Туркиядан ҳарбий машиналар сотиб олишни режалаштирмоқда


EJDER 4x4 зирҳли автомобили.

Ўзбекистон ҳукумати Туркиядан бир партия зирҳли машиналарни харид қилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Sputnik нашри Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Келишув тафсилотлари Туркия Мудофаа вазири Нуреттин Жаникли бошчилигидаги делегация аъзолари билан Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар чоғида муҳокама қилинган.

"Ўзбекистон Nurol компаниясининг EJDER 4х4 типли енгил зирҳли автомобилларини харид қилишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон томон ўз шароитида 2017 йилнинг июл ойида автомобилни синовдан ўтказди ва натижалардан мамнун бўлган. Айни вақтда республика Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун ушбу ҳарбий техникадан ўн дона харид қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда", - деган ҳарбий муассаса вакили.

Унинг айтишича, Ўзбекистон томони Туркия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни бундан кейин ҳам ривожлантиришга тайёр. Бунинг учун айни вақтда Ўзбекистон ҳудудида шу турдаги автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил қилиш ва бунинг учун Туркия томонининг сармояларини жалб қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Зирҳланган EJDER 4х4 автомобили икки кишилик экипаж учун мўлжалланган бўлиб саккиз нафаргача десантчини ташиш имконига эга. Автомобилга турли хилдаги қурол-аслаҳалар ўрнатилиши мумкин.


XS
SM
MD
LG