Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:31

Тошкент вилоятида прокуратура томонидан 6 ойда 97 нафар амалдорга 70та жиноят иши очилди. Шундан 93 амалдорга нисбатан очилган 65та жиноят иши судларга ўтказиб берилди.

Бу ҳақда 27 июль куни Тошкент вилоят Ички ишлар бош бошқармасида ўтган брифингда Тошкент вилоят прокуратурасининг тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бўлими бошлиғи Собиржон Темиров маълум қилди.

Расмийнинг айтишича, жиноят иши очилган мансабдорларнинг 10 нафари ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 2 нафари ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш, 2 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 7 нафари мансаб сохтакорлиги, 12 нафари пора олиш-бериш ёки унда воситачилик қилиш, 37 нафари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва 23 нафарига Жиноят Кодексининг бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган.

“Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида мансабдор шахслар томонидан етказилган зарар миқдори 1,5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этиб, дастлабки тергов жараёнида 1,2 млрд сўмни ундириш таъминланди”, -дейилади бу борада Кун уз сайти тарқатган хабарда..

Жиноят содир этган мансабдорларнинг 2 нафари республика, 10 нафари вилоят ва 85 киши туман-шаҳар миқёсидаги тармоқ раҳбар ходимларини ташкил этади.

XS
SM
MD
LG