Линклар

Москвада миллатчиларнинг қуролланган гуруҳи қўлга олинди


Москвада миллатчилар юриши.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада миллатчиларнинг қуролланган гуруҳини қўлга олгани ҳақида маълум қилди.

25-26 июлда қўлга олинган миллатчилар ноқонуний равишда қурол олиб юриш ва ноқонуний қурол ясовчи устахонани ташкил этишда гумонланмоқда.

Қўлга олинганлардан элликка яқин тўппонча, иккита “Калашников” автомати, гранаталар, портловчи моддалар, қурол ясаш учун эҳтиёт қисмлар ва ўқ-дорилар топилган.

Расмий маълумотда неча киши қўлга олингани айтилган эмас.

XS
SM
MD
LG