Линклар

АҚШ генераллари президентдан трансексуаларга оид кўрсатма олмади


Штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси Жозеф Данфорд.

АҚШ армиясининг юқори ваколатларга эга бўлган генераллардан иборат гуруҳи Қуролли Кучларда трансгендерларга оид сиёсат ҳозирча ўзгартирилмаслигини маълум қилди.

Қўшма Штатларда трансгендерларнинг армияда хизмат қилишини тақиқловчи қонун 2016 йилнинг 30 июнида бекор қилинган эди.

Пайшанба куни Штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси Жозей Данфорд президент шахсан аниқ кўрсатма бермагунича трансгендерлар хизмат қилишда давом этишини таъкидлади.

АҚШ Армияси штаби бошлиғи Марк Милли эса трансгендерлар масаласида ҳеч қандай кўрсатма олмаганини билдирди.

26 июль куни президент Дональд Трамп транссексуалларни АҚШ армиясида хизмат қилишига тақиқ қўйиш режаси борлигини эълон қилган эди. Унга кўра, бундай қарор “тиббий хизмат учун катта миқдорда ҳаражатлар ажратилишининг олдини олиш” мақсадида қабул қилинади.

АҚШнинг 1 миллион 300 минг кишилик армиясида, турли ҳисоб-китобларга қараганда, 2,5 мингдан 7 минггача транссексуал хизмат ўтаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG