Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:55

Президент Путин Россиянинг ҳам "сабр косаси тўлиши" мумкинлигини айтди


Россия президенти Владимир Путин.

АҚШ Сенати 27 июль куни Россия, Эрон ва Шимолий Корега нисбатан санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги қонунни кўпчилик овоз билан қабул қилди.

Мазкур хабар ортидан президент Владимир Путин АҚШнинг Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш ҳаракатига Москва ҳозирча босиқлик билан муносабатда бўлаётганини, аммо ўрни келганда Вашингтонгга жавоб қайтаришга тайёр эканини билдирди.

-Ўзингиз билганингиздай биз жуда сабр ва босиқлик билан муносабатда бўлаяпмиз. Лекин қандайдир бир пайтда биз ҳам жавоб беришга мажбур бдўлиб қоламиз. Мамлакатимизга нисбатан бу каби безбетларча муносабатга мунтазаб равишда тоқат қилиб бўлмайди, -деди Путин.

Финландия президенти Саули Ниинистё билан Савонлинна шаҳридаги учрашувидан сўнг 27 июлда ўтган матбуот анжуманида Путин АҚШнинг санкция жорий этиш ҳаракатини “иқтисодий рақобатда устунликка эга бўлиш учун геосиёсий устунликдан фойдаланиш”, деб баҳолади.

Россия, Эрон ва Шимолий Корега нисбатан санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги қонунни июль ойи охиригача президент Трамга имзолаш учун тақдим этилиши кутилмоқда.

Пайшанба куни Оқ Уйнинг коммуникациялар департаменти раҳбари Энтони Скрамуччи президент Дональд Трамп “янада қатъийроқ чеклов чораларини кўриш” мақсадида мазкур қонунга вето қўйиши мумкинлигини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG