Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:12

Тошкент вилояти ҳокимлигида 28 июнь куни ўтказилган навбатдан ташқари сессияда Зангиота туман ҳокими Саъди Шерматов ва у билан бирга туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбари, туман молия бўлими раҳбари ҳамда туман ғазначилиги раҳбари ишдан бўшатилди.

Бу ҳақда хабар қилган кун.уз сайтига кўра, Саъди Шерматов 2016 йил февралидан буён туманга ҳокимлик қилиб келаётганди.

Йиғилишда туманнинг янги ҳокими - Абдуваҳоб Улашбаевич Камекаев таништирилди. У 1974 йилда Самарканд вилоятида туғилган, шу вақтгача Республика агробанк бошқарув раиси бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 июль кунги «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида»ги қарорига кўра, 7 йил аввал Зангиота туманига қўшилган Тошкент тумани қайтадан ташкил этилганди.

XS
SM
MD
LG