Линклар

Ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаш бўйича навбатдаги музокаралар якунланди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" чегара пункти.

Бишкекда 29 июль куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларини аниқлаш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи якунланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, тўққиз кун давом этган навбатдаги музокараларда чегара чизиғининг позициялар мос келган алоҳида участкаларини баён қилиш борасидаги биргаликдаги ишлар давом эттирилди.

“Музокаралар якунларига кўра баёнот имзоланди. Учрашувлар анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди”, деб билдирди Ташқи ишлар вазирлиги.

Учрашув якунида Қирғизистон Бош вазири Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара бўйича делегациялари раҳбарлари Илҳом Неъматов ва Қурбонбой Искандаровнинг музокараларнинг бориши тўғрисидаги ахборотини тинглади.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев июнь ойи бошларида Остонада ШҲТ саммити доирасида учрашиб, икки давлат ўртасидаги давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилган эди.

XS
SM
MD
LG