Линклар

Грузияда АҚШ ва яна 6 давлат ҳарбийларининг қўшма машғулотлари бошланди


Грузиядаги ҳарбий машғулотда иштирок этаётган АҚШ ҳарбийлари.

Грузияда АҚШ, Британия, Германия, Туркия, Украина, Словения ва Арманистон аскарлари иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда.

Грузия Бош вазири Георгий Квирикашвили 30 июлда ўтган матбуот анжуманида мазкур ҳарбий машғулотларни мамлакатнинг НАТОга қўшилиши йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида баҳолади.

Тбилисидан унча узоқ бўлмаган Вазиани базасида ўтаётган машғулотларда 2800 ҳарбий иштирок этмоқда. Ҳарбийларнинг 1600 нафари АҚШ, 800 нафари Грузия, 400 нафари эса қолган 6 давлатдан келган аскарлардир.

АҚШ армияси полковниги Адам Лэки машғулотлар тўғрисида:

-Асосий мақсад грузиялик иттифоқчиларимиз билан ҳамкорликни кучайтиришдан иборат. Ҳар сафар биргаликда машқларни ўтказар эканмиз, кўп нарсаларни бир-биримиздан ўрганамиз, -деб фикр билдирди.

2008 йилда Бухарестда ўтган НАТО саммитида Грузияни мазкур ҳарбий ташкилотга қабул қилиниши расман билдирилган эди. Бироқ Москванинг қаршилииг туфайли НАТО бу масалада эҳтиёткорона қадам ташламоқда.

Грузиядаги ҳарбий машғулотлар икки ҳафта давом этади.

XS
SM
MD
LG