Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:05

Молдовада сайлов тўғрисидаги янги қонунга қарши намойишлар ўтказилмоқда


Кишинёвда ўтган норозилик намойиши.

Молдова парламентида сайлов тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилганига норози бўлган юзлаб одамлар 30 июль куни Кишинёвда норозилик намойиши ўтказди.

Европа Иттифоқи ҳамда Молдова байроқларини кўтариб олган норозилар парламент биноси олдига йиғилиб, “Ўғрилар! Диктаторлар йўқолсин”, деган шиорларни ҳайқирдилар.

Парламент томонидан 27 июлда қабул қилинган ҳужжатда сиёсий партиялар парламент ўринларига эга бўлишлари учун қўйилган талаблар сусайтирилган ва янги сайлов округлари ташкил этилиши назарда тутилган.

Мухолифат бу каби ўзгартиришлар кичик партияларни ҳокимиятга яқинлаштирмаслик ва мамлакатдаги ҳукумрон икки йирик партиянинг ҳокимиятни сақлаб қолишга қаратилган, деб билдирмоқда.

Молдовада парламент сайлови 2018 йилда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG