Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:06

Германиядаги тунги клубга қилинган ҳужум террор ҳаракати бўлмагани айтилди


Констанц шаҳридаги воқеа содир бўлган жой.

Германия полицияси Констанц шаҳридаги диско клубда содир этилган отишма террорчилик ҳаракати бўлмаган, деган хулосага келди.

Полициянинг билдиришича, клубга ҳужум қилган шахс Германияга Ироқдан 1991 йилда келгани, лекин у бошпана сўровчи шахс бўлмагани аниқланган.

-Якка ҳолда ҳаракат қилган шахснинг ҳужум қилишга нима ундагани ҳозирча тушунарсиз бўлиб турибди, бироқ бу воқеани террор ҳаракати сифатида қабул қилмаслик керак, -деди полиция расмийси Фриц Безикофер.

Унга кўра, ҳужумчи клуб ходимларидан бирининг куёви бўлган. Ҳужумчи аввал наркотиклар ва бошқа жиноятларда айбланиб судланган. Унинг клубда отишма бошлашига қайнотаси билан келишмовчиликлар сабаб бўлган деган таҳмин ҳам мавжуд.

30 июль куни 34 яшар қуролланган шахс Констанц шаҳридаги диско клубда одамларга қарата ўт очган ва 2 кишини ўлдирган, 4 кишини жароҳатлаган. Сўнгра эса унинг ўзи полиция томонидан отиб ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG