Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:34

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика мусобақасида илк маротаба олтин медалларни қўлга киритди


Суратда:Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилари Дониёр Исмоилов ва Севарахон Остонова (олтин медал), Олимжон Олимов, Исмоил Пўлатов (кумуш медал), Сурат Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги расмий сайтидан олинди. 2017 йил, 31 июль.

Ўзбекистонлик ўқувчилар биринчи марта халқаро математика мусобақасида олтин медалларни қўлга киритдилар. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги расмий сайтида эълон қилинди.

Маълумотда айтилишича, Ҳиндистоннинг Лакҳнау шаҳрида 25 июлдан 31 июлгача давом этган халқаро математика мусобақасида ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киртиган ва умумжамоа ҳисобида 2 –ўринни эгаллаган.

Мусобақада дунёнинг 41та давлатидан келган ёш математиклар иштирок этди. Мазкур танловда тўртинчи марта қатнашган ўзбекистонликлар илк бор 2та олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Барча медалларни Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилари қўлга киритган.

7-синф ўқувчилари Дониёр Исмоилов ва Севарахон Остонова индивидуал баҳсларда олтин медалларга, 7-синф ўқувчиси Олимжон Олимов ҳамда 8-синф ўқувчиси Исмоил Пўлатов эса кумуш медалларга сазовор бўлган.

XS
SM
MD
LG