Линклар

Песков: Дипломатлар сонини қисқартириш Вашингтон ихтиёрида


Президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Кремль Москвадаги америкалик журналистлар сонини қисқартириш Вашингтон ихтиёрида эканини маълум қилди.

Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков 31 июль куни АҚШ дипломатик ваколатхоналарида ишловчи россияликлар ҳам қисқартирилганлар сафига қўшилиши мумкинлигини таъкидлади.

-Дипломатлар ва дипломат бўлмаган ходимлар, маҳаллий аҳоли орасидан ёлланганларнинг умумий сони 1200 кишига яқин. Бу рақамни 450 одамгача қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қолгани энди математик ҳисоб-китоб, -деди Песков.

Ўтган ҳафтада АҚШ Конгресси Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш назарда тутилган қонунни қабул қилганига жавобан президент Путин 30 июль куни давлат телевидениясида қилган чиқишида Қўшма Штатларнинг Россиядаги дипломатлари сони 755 кишига қисқартирилиши тўғрисида баёнот берган эди.

АҚШ Давлат департаменти баёнотини “авфсусланарли ва исталмаган ҳаракат” деб атади ҳамда Вашингтон Москванинг бу ҳаракатига жавоб қайтаришини билдирди.

XS
SM
MD
LG