Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 04:27

Кобулдаги Ироқ элчихонасига қилинган ҳужум масъулиятини ИД зиммасига олди


Ироқ элчихонасида террорчиларга қарши жанг қилаётган афғон ҳарбийлари.

“Ислом давлати” гуруҳи Кобулдаги Ироқ элчихонасига 31 июлда қилинган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Расмий маълумотда айтилишича, ҳужум худкуш ўзини элчихона дарвозаси олдида портлатиб юбориши билан бошланган.

Шундан сўнг уч жанггари элчихонага кириб борган ҳамда хавфсизлик кучлари билан 4 соатлик отишмага киришган. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ҳужумчиларнинг барчаси ўлдирилганини маълум қилди.

-Ҳужум бошланганида биз дипломатларни эвакуация қилдик. Элчи ва унинг ўринбосарини бошқа дипломатлар билан хавфсиз жойга олиб чиқишга муваффақ бўлдик. Улардан ҳеч кимга зарар етмади. Фақат элчихонанинигн афғонистонлик икки ходими ҳалок бўлди. Улардан бири аёл киши эди, -деди Ички ишлар вазирлиги расмийси Нажиб Даниш.

XS
SM
MD
LG