АҚШ вице-президенти Грузияга борди
Душанба куни АҚШ вице-президенти Таллиндан Тбилисига учиб келди. Майк Пенс Эстония, Грузия ва Черногория бўйлаб сафар қилмоқда. Таллиндаги чиқишида у Росссияни Болтиқбўйи хавфсизлиги учун асосий таҳдид, деб атади, бироқ Оқ Уй Кремль билан алоқаларни нормаллаштиришга ҳаракат қилаётганини урғулади.