Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:04

Мирзиёев ногиронларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади, деб хабар қилди “Ўзбекистон 24” телеканали.

Мамлакатда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш тизими яратилгани, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилангангани, шу билан бирга мазкур соҳада олиб борилаётган ишларни қониқарли деб бўлмаслиги белгилаб ўтилган ҳужжатда.

Президент имзолаган ҳужжатда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун бир қатор чоралар кўрилиши назарда тутилган.

Фармойишнинг тўлиқ матни матбуотда эълон қилинади, деб хабар қилди “Ўзбекистон 24”

Мирзиёев имзолаган ҳужжатнинг мақоми хабардан аниқ тушунилмади. Чунки сарлавҳада “қарор” дейилган, матнда “фармойиш” дейилган.

Президент Мирзиёев 2016 йилнинг 28 декабрида ҳам худди шу масалада қарор қабул қилган эди.

XS
SM
MD
LG