Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:26

Пенс АҚШ Грузияни қўллаб-қувватлашини билдирди


АҚШ вице президенти Майк Пенс Грузияга 31 июль куни келди. Уни Тбилиси аэропортида бош вазир Георгий Квирикашвили кутиб олди

АҚШ вице президенти Майк Пенс Грузияда бу мамлакат бош вазири Георгий Квирикашвили билан учрашуви чоғида АҚШ Грузияни қўллаб-қувватлаяжагини билдирди.

“Президент Трамп бу тонг сизга ўз саломларини етказишимни, биз сиз билан эканлигимизни билдириб қўйишимни сўради”, деди Пенс 1 август куни.

“Биз Грузияни стратегик шерик, деб биламиз, сизнинг ҳудудий яхлитлигингизни ҳамда НАТОга аъзо бўлишга интилишингизни қўллаб-қувватлаймиз”, деб қўшимча қилди Пенс.

АҚШ вице президенти Майк Пенс Грузияга 31 июль куни келди. Уни Тбилиси аэропортида бош вазир Георгий Квирикашвили кутиб олди. Грузия бош вазири Пенснинг сафарини “икки томонлама алоқаларнинг муҳим босқичи”, деб атади.

“Пенснинг ташрифи Қўшма Штатлар ва Грузия ўртасида мустаҳкам алоқаларўрнатилганига кучли ишоратдир”, деди Квирикашвили.

XS
SM
MD
LG