Линклар

Туркияда амалга ошмаган давлат тўнтаришида айбланган 500 шахс судланмоқда


TURKEY -- Arrested soldiers who participated in the 2016 attempted coup d'etat in Turkey, are accompany by Turkish soldiers as they arrive at the court inside of the Sincan Prison before trial in Ankara, Turkey, 01 August 2017

Қарийб 500 киши 2016 йилнинг июлида Туркияда амалга ошмаган давлат тўнтаришига алоқадорлик гумони билан маҳкамага тортилди.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга қарши кенг кўламли путчга алоқадорлар устидан оммавий суд Анкара ташқарисида махсус қурилган бинода 1 август куни бошланди.

Судланаётган жами 486 шахснинг аксариятига Эрдўғонга суиқасд қилиш ва қотиллик айби қўйилиб, умрбод қамоқ жазоси сўралган.

Судланувчилар устидан очилган жиноят иши эса пойтахтнинг шимоли-шарқидаги Ақинчи ҳарбий базасини қамраб олган, ҳукуматга кўра, айнан шу ерда исёнчилар путчга тайёргарлик кўрган.

АҚШда яшаётган диний пешво Фатҳуллоҳ Гулан бу давлат тўнтаришига етакчилик қилишда айбланган ва Анқарадаги маҳкамада у ҳам сиртдан судланмоқда. Гулан давлат тўнтаришига алоқадорлиги ва ўзига қўйилган айбловларни рад этиб келмоқда.

Анқарада 1 август куни бошланган маҳкама 2016 йил июлда бўлган ҳодисага алоқадорликда айбланганлар устидан бораётган ўнлаб маҳкамалардан биридир. Ҳодисада 250 атрофида одам қурбон бўлган.

XS
SM
MD
LG