Линклар

Ўзбекистонда биринчи марта "Темир йўлчилар куни" нишонланади


Темир йўлчилар куни августнинг биринчи якшанбасида нишонланади.

Август ойининг биринчи якшанбаси "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни" деб эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев бу тўғрисдаги фармонни имзолагани ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳужжат соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳада меҳнат қилаётган кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

Қарорда ҳокимликларга, мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларга темир йўлчилар кунини тантанали равишда ўтказишни таъминлаш кўрсатмаси берилган.

XS
SM
MD
LG