Линклар

Россия бош вазири ўринбосари Молдовада персона нон грата деб эълон қилинди


Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин.

Молдова ҳукумати 2 август куни Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозинни мамлакатда исталмаган шахс- персона нон грата деб эълон қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, бунга Рогозиннинг Молдова тўғрисида баҳсли фикрларни билдиргани сабаб бўлган.

28 июлда Руминия Дмитрий Рогозинни Молдовага олиб бораётган самолётга ўз ҳудудидан парвоз қилишга рухсат бермай қўйган эди.

Рогозин Молдова президенти Игор Додон билан учрашиш ва шундан сўнг Молдовадан ўз мустақиллитгини эълон қилинган тан олинмаган Приднестровьеда тинчлик ўрнатиш амалиётининг 25 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Кишенёвга бораётган эди.

Руминия тақиқи ортидан Рогозин Кишенёв сафарини тўхтатиб, Белорусдаги аэропортлардан бирига қўнишга мажбур бўлган.

Дмитрий Рогозин 2014 йилда Россия Қрнимни аннекция қилгани ортидан Европа Иттифоқи томонидан “қора рўйхат”га киритилган одамлар дан биридир.

XS
SM
MD
LG