Линклар

Москвада 40 нафар ўзбек ва арман муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув бўлди


Москвада 1 август куни Ўзбекистон ва Арманистондан келган меҳант муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув содир этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда Новости агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, муштлашувда 40 одам қатнашган. Улар бир бирларини белкураклар, болғалар, босқонлар ва арматуралар воситасида калтаклаган.

Муштлашув оқибатида зўравонликнинг 6 иштирокчиси турли жароҳатлар олиб, касалхонага ётқизилди.

Москва шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Новости агентлигига “муштлашув бир қурилишда ишлаётган муҳожирлар ўртасида бўлгани”ни билдирган.

Маълумотга қараганда, Москванинг Коммунарка мавзесида барпо этилаётган “"Бунинские луга" турар-жой комплекси қурувчиларидан бири томдаги аҳлатни пастда турган ҳамкасблари устига ташлагани оқибатида муштлашув келиб чиққан.

Мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилди.

XS
SM
MD
LG