Линклар

"Новая газета" Путиндан Али Ферузни Ўзбекистонга депортация қилмаслини илтимос қилди


"Новая газета” журналисти Али Феруз.

Москвадаги “Новая газета” таҳририяти президент Владимир Путинга нашр журналисти Али Ферузни Россиядан депортация қилмаслик илтимоси билан мурожаат қилди.

“Нова газета”нинг билдиришича, президента бу борада Али Ферузнинг онаси Зоя Васильевна ҳам мурожаат қилган. Нашр “ўғли учун ҳавотирлангани ортидан беш марта жиддий кардиологик жарроҳлик амалиётларини бошидан ўтказган онанинг нидосини президент эътиборсиз қолддирмасигига умид қиламиз”, деб ёзди.

Сешанба куни Москванинг Басманний туман суди “Новая газета”нинг Али Феруз тахаллусга эга ва келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган журналисти Худойберди Нурматовни Россиядан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

2 август куни Али Феруз суд қарори ортидан ўз жорнига қасд қилгани, аммо Журналистни суицидни охирига етказишдан суд ижрочилари тўхтатиб қолгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон ватандоши экани айтилаётган Худойберди Нурматов март ойида миграция қонунчилигини бузганликда айбланиб Москвада қўлга олинган эди. У тез орада ҳибсдан озод қилинган. Журналист Ўзбекистонга қайтадиган бўлса у ерда уни террорчи ташкилотга аъзоликда айблашлари мумкинлигини иддао қилмоқда.

Россия ҳукумати Али Ферузга вақтинчалик бошпана беришдан бош тортган.

XS
SM
MD
LG