Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 20:55

Владимир Кличко боксни тарк этмоқда


Владимир Кличко

Украиналик афсонавий боксчи Владимир Кличко профессионал боксни тарк этишга қарор қилди.

Бу ҳада у тарқатган расмий баёнотда айтилади.

"Бу қарорни олишга менга бир неча ҳафта керак бўлди… Профессионал боксчи сифатида барча орзуларимга эришдим ва энди ўз келажагимни спортдан ташқарида қурмоқчиман ", - дея таъкидаланади Кличко баёнотида.

41 яшар спортчи 29 апрелда Уэмбли стадионида бўлиб ўтган муштлашувда британиялик Энтони Жошуага мағлуб бўлганди.

Кличко рақибига қарши ноябрь ойида яна рингга тушиши керак эди, аммо у Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилнан такрор учрашувдан воз кечишга қарор қилди.

Кличко 1996 йилда Олимпиада ўйинларида ғалаба қилгандан кейин профессионал боксга ўтганди.

Йигирма йил давомида у ўта оғир вазнли боксчилар орасида WBO, WBA ва IBF таснифларида бир неча бор чемпион бўлди.

Кличко профессионал боксда ҳаммаси бўлиб 69 жанг ўтказиб, улардан 64тасида ғалаба қилган.

XS
SM
MD
LG