Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:57

Польша ҳукумати Исроил футболчиларига қилинган ҳужумни қоралади


Футбол ишқибозлари.

Польша ҳукумати Сукочин шаҳрида Исроил футболчиларига қилинган ҳужумни қоралади.

Польша ҳукумати тарқатган расмий баёнотда, мазкур ҳужум Исроил билан алоқаларга зарар етказибгина қолмай, Польшанинг халқаро миқёсдаги обрўсига ҳам путр еткизгани таъкидланади.

Исроилнинг Польшадаги элчихонаси эса бўлиб ўтган воқеани антисемитизм акти деб атади.

2 август куни кечқурун ниқоб кийгапн бир неча ёш йигит Польшанинг “МКС Цуханув" ва Исроилнинг "Хапоэлем" футбол жамоалари ўйинидан сўнг исроилликларга ҳужум қилган эди.

Исроил футбол жамоасининг 2 ўйинчиси ҳужум пайтида жароҳат олган. Мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилди.

XS
SM
MD
LG