Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:38

7-23 август кунлари ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж сафарини бошлайди


Озодлик архивидан
Озодлик архивидан

7-23 август кунлари 7346 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.

Бу ҳақда ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълум қилди.

Зиёратчилар учун ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида 28 июль куни 10 кишидан иборат дастлабки ишчи гуруҳи Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнатаб кетди.

Ҳар 49 нафар зиёратчига биттадан тажрибали гуруҳ раҳбари (элликбоши) бириктирилган.

Шунингдек, зиёратчиларга 35 кишидан иборат ишчи гуруҳи, 35 нафар шифокор ва 15 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Зиёратчиларнинг ҳаж сафарини ташкиллаштириш бўйича Тошкент шаҳридаги “Новза” масжидида махсус штаб ташкил қилинган.

Ҳаж сафаридан зиёратчилар 8-24 сентябрь кунлари қайтишлари режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG