Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:46

2017 йилнинг 1 январь ҳолатига республика доимий аҳолисининг сони 32 120,5 минг кишини ташкил қилди. Шундан 16 121 минг киши ёки 50,2 фоизини эркаклар ва 15 999,5 минг киши ёки 49,8 фоизини аёллар ташкил этади.

Бу ҳақда хабар қилган Давлат статистика қўмитасига кўра, 2016 йилнинг январь - декабрида туғилганлар сони 726,2 мингни ташкил қилди (2015 йилда бу кўрсаткич республика тарихида энг кўп 734,1 мингга тенг бўлганди).

Ҳисобот даврида ўлганлар сони 154,8 минг, бир ёшга тўлмаган 7,8 мингта болалар ўлими кузатилди.

Умр кўриш давомийлиги ўртача 73,8 ёшни, эркакларда – 71,4, аёлларда – 76,2 ёшни ташкил этди. Республика бўйича аҳолининг ўртача ёши 28,5 ёшни ташкил этмоқда, 1991 йилда бу кўрсаткич 23,3 ёшни ташкил этган, яъни аҳолининг ўртача ёши 5,2 ёшга кексайган.

ФҲДЁ органларида 275 мингта никоҳ ва 29,3 мингта ажралиш рўйхатга олинди.

XS
SM
MD
LG