Линклар

Ўзбекистонлик сапёрлар АрМИ-2017да учинчи ўринни эгаллади


Ўзбекистонлик ҳарбийлар.

АрМи-2017 ўйинларининг ҳарбий инжинерлар ва сапёрлар орасида ўтказилган “Хавфсиз маршрут” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар учинчи ўринни эгаллади.

Новости агентлигининг билдиришича, мусобақада биринчи ўринни Россия, иккинчи ўринни Белорус, тўртинчи ўринни эса Арманистон эгаллаган.

Мазкур давлатлардан келган тўрт команда аъзолари танкларга қарши миналарни қидириб топиш ва зирҳли техника ўтиши учун хавфсиз йўлак очиш бўйича мусобақалашган.

Умумжамоа ҳисобида Россия 13 та ғолиблик билан биринчи ўринда, иккинчи ўринда 7 та ғалабани қўлга киритган Хитой ва учинчи ўринда қозоғистонлик ҳарбийлар пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 7-ўринда бормоқда. Ўзбекистон ҳарбийлари АрМи ўйинларида биринчи бор иштирок этаётир.

29 июлда бошланиб 12 августда ниҳоясига етадиган АрМИ-2017 ўйинлари Россия, Белорус, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида ўтказилмоқда. Ўйинларда 28 давлат ҳарбийлари иштирок этаётир.

XS
SM
MD
LG