Линклар

Гулистон бозорида яна ёнғин юз берди


Гулистон бозорида 2015 йилда ҳам ёнғин юз берган эди.

Сирдарё вилояти маркази Гулистондаги бозорда 5 август куни юз берган ёнғин натижасида 400 кв метрдан ошиқ майдондаги дўконларга шикаст етди. Бу ҳақда 6 август куни Сирдарё вилояти ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига таянган ҳолда Кун уз сайти хабар берди.

"5 август куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида соат соат 18:27да Бунёдкор кўчасида жойлашган савдо мажмуасидаги дўконларда ёнғин бошланди. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 20:25да тўлиқ ўчирилди”, дейилади хабарда.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин талофатлари аниқ келтирилмаган. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин қисқа туташув натижасида келиб чиққан.

Гулистон шаҳар деҳқон бозорида 2015 йилнинг 5 ноябрида рўй берган ёнғин оқибатида камида икки одам куйиш жароҳати олгани ва 10 дан ортиқ дўкон ёниб кул бўлгани ҳақида аввал Озодлик радиоси хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG