Линклар

Ўзбекистон иқтисодиётига 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида киритилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 13,8 фоизга ўсди ва 1 миллиард 850 миллион долларни ташкил қилди.

Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, бу маблағнинг85,5 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар,14,5 фоизи эса давлат кафолати остида жалб қилинган сармоялардир.

Мазкур инвестицияларнинг 67,6 фоизи ёнилғи-энергетика соҳасига, 9,9 фоизи телекоммуникация соҳасига, 2,2 фоиз кимё саноатига жалб этилди.

2017 йилга мўлжалланган давлат инвестиция дастурига мувофиқ, Ўзбекистон йил охирига қадар 199 инвестицион лойиҳа бўйича 4,505 млрд долларлик ҳажмдаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириши лозим.

XS
SM
MD
LG