Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:08

Покистондаги террор ҳужумида камида 22 одам ҳалок бўлди


Лаҳорда сўнгги пайтларда террор ҳужумлари тез-тез содир этилмоқда.

Покистоннинг Панжоб вилояти маркази Лаҳор шаҳрида бомба портлатилиши оқибатида камида 22 одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Панжоб вилояти расмийси Муҳаммад Аҳмад Хон 7 август куни бомба террорчилар томонидан мева юкланган автомашинага ўрнатилгани аниқланганини айтди.

Портлаш оқибатида яқин атрофдаги биноларга зарар етган ва бир нечта автомобил ҳам вайрон бўлган.

Ҳозирча портлаш учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

XS
SM
MD
LG