Линклар

Тошкентда Польшадан келтирилган гўшт 21 минг сўмдан сотувга чиқарилди


Ўзбекситон ҳукумати Польшадан келтирилган музлатилган гўштни арзон нархда сотувга чиқарди.

Uznews.uz нашрининг хабар беришича, Тошкентда мавжуд бўлган 12та деҳқон бозорида ва "Корзинка" супермаркетларида музлатилган гўштнинг килоси 21 минг сўмдан сотилмоқда. Музлатилган мол гўшти 1,5 ва 2,5 килодан қадоқлаб сотиш учун тарқатилган.

Озодлик радиоси аввалроқ Ўзбекистонда гўшт нархи кескин кўтарилиб кетгани тўғрисида хабар берган эди. Маълумотларга қараганда, суякли мол гўштининг килоси 32000-35000 сўмдан, лаҳм гўштнинг бир килоси 40000-45000 сўмдан сотилмоқда.

XS
SM
MD
LG