Линклар

Толибон Афғонистоннинг Сарипул вилояти Саяд туманидаги босиб олинган Мирзаваланг қишлоғидан гаровга олинган 235 одамни озод қилди.

Вилоят ҳокимияти матбуот котиби Забиҳулло Омоний 8 август куни АПА агентлигига: “Бугун кечқурун маҳаллий оқсоқоллар ва маҳаллий ҳокимият расмийлари ўртамчилигида 235 одам, жумладан, аёллар ва болалар гарводан озод қилинди. Бироқ Толибон қўлида яна қанча одам гаровда қолаётгани номаълум”, деб билдирди.

5 август куни Толибон "Ислом давлати" гуруҳи билан биргаликда ҳужум уюштириб, Мирзаваланг қишлоғини босиб олган эди.

Расмий хабарда қишлоқда жанглар давомида 50 одам ҳалок бўлгани маълум қилинган. Ҳалок бўлганлардан 18 нафари полициячи, қолганлари эса тинч аҳоли вакилларидир.

XS
SM
MD
LG