Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:38

Тошкентлик ҳомиладор аёл уни милиция ходимлари калтаклаб, тепганини иддао қилди


Назокат Тўлаганова
Назокат Тўлаганова

Тошкентлик 25 яшар ҳомиладор аёл 7 август куни кечқурун Юнусобод туманидаги Хотира майдонида сайр қилиб юрганида уни ички ишлар ходимлари фоҳишаликда гумонлаб, машинага тиқиб ички ишлар бўлимига олиб кетганини иддао қилди.

Назокат Тўлаганованинг айтишича, унга қўшиб, 15 яшар жияни ҳам милиция бўлимига олиб борилган.

Юнусобод тумани ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими, 7 август куни шундай воқеа бўлганини тасдиқлади ва бу ишга Хотира майдони участка нозири Бобур Тўхтаев масъул эканлигини айтди.

Тўлаганованинг иддао қилишича, у ва жияни милиция ходимлари томонидан калтакланган, бир сутка давомида бўлимда ушлаб турилган ва онаси чақиртирган тез ёрдам шифокорларига уни касалхонага олиб кетишига милиция изн бермаган.

Назокат Тўлаганова: "Иккиқатлигимга қарамай милиция қорнимга тепди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:54 0:00
Бевосита линк

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшайдиган Тўлаганованинг айтишича, тўрт ойлик ҳомиласининг соғлом туғилиши учун врачлар унга ҳаво салқин бўлган пайтда сайр қилишни тавсия қилган.

Аммо, Назокатнинг сўзларига кўра, навбатдаги сайр у ва унга ҳамроҳлик қилган 15 яшар жияни Сурайё учун кўнгилсиз якун топган:

ППС машинаси келдида, иккита милиса тушиб, документларинг борми, деб сўради. Йўқ, биз тошкентликмиз, айланиб юрибмиз, десам, мошинага чиқинглар деб, бақириб сўкиб кетди.

- Мени ва жиянимни эрим кечқурун соат 9 ларда Хотира майдонига ташлаб кетди. Бир соат айланинглар, мен ишимни битириб, сизларни олиб кетаман, деди. Эримни иши ҳеч битавермади, соат 11 лар бўлиб кетди, эримга тел қилиб, ўзимиз уйга такси қилиб бораверамиз, дедим. Кейин анҳор ёқалаб чиқиб келаётгандик, ППС машинаси келдида, иккита милиса тушиб, документларинг борми, деб сўради. Йўқ, биз тошкентликмиз, айланиб юрибмиз, десам, мошинага чиқинглар деб, бақириб сўкиб кетди. Нимага, сўкяпсан, менга бақирмагин, мен иккиқатман, десам, яна сўкиб “мошинага ўтир”, деб торта бошлади дейди Назокат.

Назокат Тўлаганова кўзининг тагини ҳам милиция ходими кўкартирганини иддао қилади
Назокат Тўлаганова кўзининг тагини ҳам милиция ходими кўкартирганини иддао қилади

Назокат шундан сўнг у ҳам милиция ходимларини сўкканини тан олар экан, машинага минишга қаршилик қилганини айтади:

- Кейин мен ҳам сўкишиб кетдим улар билан. Кейин улардан бири кўзимнинг остига битта урди, кейин бошимга муштумлаб урди, кейин қорнимга бир тепиб мошинага тиқишди.

- Кейин мен ҳам сўкишиб кетдим улар билан. Кейин улардан бири кўзимнинг остига битта урди, кейин бошимга муштумлаб урди, кейин қорнимга бир тепиб мошинага тиқишди. Сурайёни ҳам уриб мошинага тиқишди. Сурайё мошинадан сакраб тушмоқчи эди, мен ушлаб қолдим. Кейин ичкарига киринглар деб, яна биқинимга тирсаги билан икки марта урди. Мен бақиришни бошлаган эдим, биттаси оғзимни беркитмоқчи бўлган эди, қўлини тишлаб олдим. Менга шу пайтгача ҳеч ким, ҳатто эрим ҳам қўл кўтармаган. Қорнимга урганида кўзимдан олов чиқиб кетди, чунки беш йил деганда тилаб олганман боламни, дейди Назокат.

Назокат Тўлаганова берилган УЗИ маълумотида ҳомилани сақлашда ўзгариш бўлгани ёзилган
Назокат Тўлаганова берилган УЗИ маълумотида ҳомилани сақлашда ўзгариш бўлгани ёзилган

​Назокат ва қўлига кишан солиб милиция бўлимига олиб борилган 15 яшар Сурайё Мирзакаримова ўша ерда қарийб бир сутка ушлаб турилган.

Сурайёнинг онаси Шаҳноза опанинг айтишича, балоғат ёшига етмаган қизи қаттиқ қўрқитилган:

Уч марта тез ёрдам чақиришди, врач бу аёлни ётқизиш керак, олиб кетамиз деса, ўша участковой бола "ўлса мен жавоб бераман", деб қўймади. Қизимни аҳволни кўрсангиз, бечора боланинг қўлида кишан, қалтираб турибди. Милиса уни ҳам фоҳиша деб урган экан.

- Мен ҳам кечқурун етиб борсам, Назокатнинг соғлиғи ёмонлашибди. Уч марта тез ёрдам чақиришди, врач бу аёлни ётқизиш керак, олиб кетамиз деса, ўша участковой бола "ўлса мен жавоб бераман", деб қўймади. Қизимни аҳволни кўрсангиз, бечора боланинг қўлида кишан, қалтираб турибди. Милиса уни ҳам фоҳиша деб урган экан, биттасини қўлини у ҳам тишлаб олибди. Ахир бу қандай милицияки, ҳаммани фоҳиша деб олиб келиб қамайверса, ҳомиладор аёлга шафқат қилмаса, мактаб ўқувчисини калтакласа,- дейди Шаҳноза опа.

Назокатнинг сўзларига кўра, милиция ходимлари ўзларининг уришларини эмас, балки уларнинг жон аччиғида ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида қилган ҳаракатларини видеога олган ва буни милиция ходимларига бўйсунмаслик сифатида малакалаган.

Назокат билан жияни Сурайё қарийб бир сутка милиция бўлимида оч-наҳор ушлаб турилганидан сўнг туман прокуратурасига олиб борилган ва прокурор уларга жавоб берган.

- Мен кечаси милиция бўлими ҳовлисидаги ёғоч скамейкада ётдим. Зору нола қилдим, ҳомилам бор, ақалли битта эски ёстиқ бўлса ҳам беринглар десам, беришмади.

- Мен кечаси милиция бўлими ҳовлисидаги ёғоч скамейкада ётдим. Зору нола қилдим, ҳомилам бор, ақалли битта эски ёстиқ бўлса ҳам беринглар десам, беришмади, дейди Назокат.

Юнусобод тумани ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими, 7 август куни Назокат Тўлаганова ва Сурайё Мирзакаримоваларнинг бўлимга олиб келинганини тасдиқлади ва бу ишга Хотира майдони участка нозири Бобур Тўхтаев масъул эканлигини айтди.

Озодлик Бобур Тўхтаевнинг мобил телефони рақамини топиб, у билан икки марта боғланди.

Биринчи галда Тўхтаев воқеани эшитгач, буни инкор қилмади ва олдида одам борлигини, беш минутдан сўнг қўнғироқ қилишимизни сўради. Бироқ беш минутдан кейин ҳам, бир соатдан кейин ҳам участка нозири қўнғироқларни кўтармади.

Озодлик иккинчи бор, бошқа номердан Тўхтаевга чиқди. Бу сафар у бизнинг қаердан эканлигимизни яна бир бор сўраб олдида, алоқани узди ва у билан бошқа боғланишнинг имкони бўлмади.

Юнусобод тумани прокуратурасидан бу воқеага муносабат олишнинг имкони бўлмади.

Ўзбекистон президенти февраль ойида ўтказган селектор йиғилишида милиция фаолиятини қаттиқ танқид қилиб, халқнинг улардан норози эканлигини уқтирган эди:

-Ўтган йили 4518 нафар ходим, шундан 966 нафар ходим салбий ҳолатларга кўра ички ишлар идораларидан бўшатилган. Улардан аксарияти порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этган. Бундай ҳолатда аҳоли орасида ички ишлар ходими обрўсини қандай қилиб ошириш мумкин? Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак? –деган эди Мирзиёев.

XS
SM
MD
LG