Линклар

Меҳнат ва Маданият вазирликларига янги раҳбарлар тайинланди


«Ўзстандарт» бош директори Актам Ҳайитов 9 август куни бу лавозимга тайинланганидан 8 ой ўтиб ишдан олинди ва шу куниёқ бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинланди.

Ҳайитов 2010 йилдан 2014 йилгача Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири лавозимида ишлаган эди. У янги лавозимда туризмни рвиожлантириш9 давлат қўмитаси раислигига тайинланган Азиз Абдуҳақимовнинг ўрнини эгаллади.

9 август куни президент Санъат ва маданият институти ректори Бахтиёр Сайфуллаевни Маданият вазири этиб тайинлади.

Шу йилнинг февралидан буён Маданият вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Маҳмуд Муратов эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига директор этиб тайинланган.

XS
SM
MD
LG