Линклар

Бозорлар ва мактабларда 10 августдан мактаб ярмаркалари иш бошлади


Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 августдан бошлаб мактаб ярмаркалари иш бошлади.

ЎзАнинг халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга таяниб хабар беришича, 10 сентябргача давом этадиган мактаб ярмаркаларининг сони 1325тани ташкил қилади.

Савдо комплекслари ва бозорларда ташкил этиладиган мазкур ярмаркалардан ташқари 927 мактабда ҳам ярмаркалар уюштирилади.

Бу ярмаркаларда асосан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мактаб формаси, пойабзал ва ўқув қуролларини сотиб олиш мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG