Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 22:28

Йил бошидан буён Фарғона вилоятида 24 бола ўз жонига қасд қилди


Маҳаллий нашрларга кўра, бу ҳақда президент Мирзиёев 9 август куни ўтказилган видеоселектор мажлисида маълум қилди.

«Фарғона вилоятида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари ўсган.Шунча гап гапирилаяпти, барибир болалар ўзини осяпти. Мажлисда ўтирмасдан шулар билан гаплашилганда эди, осмасди ўзини. 2017 йилнинг ўтган 7 ойида вояга етмаганлар томонидан 129 марта жиноят содир этилган, 24 бола ўз жонига қасд қилган. Вилоятдаги шаҳар ва туманларда вояга етмаганларни яширинча диний ўқитиш ҳолатлари аниқланган. Биз нима деймизу, бу нима гап?», деган президент.

Президент Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, «Нуроний» жамғармаси раиси Шуҳрат Жалилов ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевдан бу ҳолат учун изоҳ сўраган.

XS
SM
MD
LG