Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:10

2030 йилга қадар Тошкент метросида яна 10 та станция қурилади


Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” раҳбар ўринбосари Ойбек Худойқуловга таяниб маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича,

“Ўзбекистон” йўлида 2 бекат - “Беруний” бекатидан Қорақамиш томонга, “Чилонзор” йўлида 3 бекат - “Буюк Ипак йўли” бекатидан ТТЗ массиви томонга, Юнусобод йўналишида эса 5та бекат - “Мингўрик” бекатидан Жанубий вокзал томонга қурилади.

Умумий ҳисобда метрополитен йўллари узунлиги 160 километрга етказилади. Бу масофанинг 102 километри ер усти йўллари бўлади.

“Ўзбекистон темир йўллари” раҳбар ўринбосарига кўра, метронинг янги йўналишлар режаси устидаги ишлар хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Тошкент метрополитени 29 бекатдан иборат бўлиб, йўлларнинг умумий узунлиги 36,2 километрдир.

XS
SM
MD
LG