Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:56

Россияга қарашли самолёт Оқ уй ва Пентагон узра учиб ўтди


Озодлик архивидан
Озодлик архивидан

Россиянинг Ҳарбий-космик кучларига қарашли Ту-154 самолёти чоршанба куни Оқ уй, Капитолий, Пентагон ва АҚШ Марказий разведка бошқармасининг бош қароргоҳи ҳамда АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг Мэриленд штатидаги “Эндрюс” базаси узра парвозни амалга оширди.

Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди. АҚШнинг энг ёпиқ зонаси ҳисобланадиган ҳудуд узра Россияга қарашли ҳарбий учоқнинг парвози Америка томони билан “Очиқ осмон тўғрисида”ги келишув доирасида маъқуллашилгани айтилди.

CNNга кўра, Россия самолёти яна бир парвозни амалга оширади ва бу гал учоқ Дональд Трамп ўз таътилларини ўтказадиган Нью-Жерси штатидаги Бедминстер ва бошқа жойлар узра учади.

“Очиқ осмон тўғрисида”ги келишув 1992 йили 34 давлат томонидан имзоланган. Келишув доирасидаги кузатув парвозлари Россия, АҚШ, Канада ва Европа мамлакатлари узра амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG