Линклар

Эҳтиёжманд ва фаол журналистларга имтиёзли импотека кредитлари берилади


Ўзбекистонда эҳтиёжманд ва фаол журналистларга имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари берилади. Бу борадаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни имзолагани тўғрисида президент матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда таъкидланишича, “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш ишларини белгиланган тартибда йўлга қўйиши” шарт бўлади.

Қарорга кўра, "Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасини сақлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек, Уюшманинг ва Уюшмага қарашли бўлган Республика Миллий матбуот марказининг моддий-техник базасини ривожлантиришни молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланди".

Тошкент шаҳар ҳокимлигига Уюшмани Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 16-А уйга жойлаштирилишини таъминлаш бўйича вазифа юклатилди.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик компаниясининг Уюшмага хайрия асосида 1 та “Дамас” русумли автомашинасини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

XS
SM
MD
LG