Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:57

Олийгоҳларга кириш имтиҳонлари жавоблари 15 августда эълон қилинади


Ўзбекистон бўйлаб Олий ўқув юртларида 1 августда бўлиб ўтган тест натижалари 15 августда эълон қилинади
Ўзбекистон бўйлаб Олий ўқув юртларида 1 августда бўлиб ўтган тест натижалари 15 августда эълон қилинади

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари жавоблари 15 августда эълон қилинади, дея хабар берди Kun.uz сайти.

Сайт ўз ишончли манбаларига таяниб хабар беришича, айни вақтга келиб тест синови натижаларини ҳисоблаш ишлари якунланган.

Ўзбекистонда давлат тест синовлари 1 августда бўлиб ўтганди.

Абитурентлар 15 август эрта тонгдан бошлаб қабул комиссиялари эълон тахталаридан тўплаган балларини билиб олиш имконига эга бўладилар.

Бу йилги давлат имтиҳонларида Ўзбекистонда 730 мингга яқин абитурент иштирок этди.

Расмий рақамларга кўра, ўртача ҳар бир танлов ўрнига 11 битирувчи имтиҳон топширган.

XS
SM
MD
LG