Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 20:59

Давлат рақобат қўмитаси Тошкентдаги 15 та кўчмас мулкни сотувга қўйди


Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкентдаги давлат активи ҳисобланган 15 та кўчмас мулк объектини очиқ савдога қўйди.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, жумладан «Саёҳат» меҳмонхонаси «бошланғич нархи — 28,6 млрд сўм), «Истироҳат» фабрикаси (20,6 млрд сўм), иккита савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа объектлар рўйхатдан ўрин олган.

Кўчмас мулкларни сотиб олишни истаган тадбиркорлар энг юқори сотиб олиш баҳосини таклиф этиши, ушбу давлат активлари учун энг юқори миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятларини олиши ва янги ишчи ўринлари ташкил этиши лозим.

Савдога қўйилаётган давлат активлари рўйхати, бошланғич нархлари ва фотосуратлари Тошкент ҳокимияти сайтида эълон қилинди.

Хабар қилинишича, савдодан тушган маблағнинг бир қисми пойтахтдаги йўлларни таъмирлашга йўналтирилади.

XS
SM
MD
LG