Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:12

АҚШда одам савдоси билан шуғулланган уч нафар ўзбекистонлик қидирилмоқда


Қидирувдаги Ўзбекистон ватандошлари
Қидирувдаги Ўзбекистон ватандошлари

АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати (ICE) 2005 йилда одам савдоси ва фирибгарликда айблаган уч нафар Ўзбекистон ватандошига нисбатан қидирув эълон қилган.

Бу ҳақда мазкур ICE сайтида маълум қилинган.

Унда таъкидланишича, ICE уч нафар Ўзбекистон ватандоши - 32 яшар Рустамжон Шукуров, 35 яшар Санжар Агзамов ва 30 яшар Нодир Юнусов - ҳамда АҚШда ноқонуний яшаган иммигрантларни мажбуран ишга жойлаш билан шуғулланган Giant Labor Solutions (GLS) компаниясига нисбатан тергов ишларини бошлаган.

Хабарга кўра, АҚШнинг бир нечта махсус хизматлари ва ҳуқуқ тартибот органлари тўрт йил давомида GLS фаолияти устидан назорат олиб боришган.

Натижада, 2009 йилнинг май ойида компанияга меҳнатга ундаш ва чет элликлар билан меҳнат шартномалари борасида фирибгарликка йўл қўйиш бўйича айбловлар эълон қилинган.

АҚШнинг бир неча шаҳри, жумладан Канзас-Сити, Сент-Луис, Панама-Ситида одам савдоси қурбонига айланган 40 нафар иммигрант қутқариб олинган.

GLS ширкатининг кўплаб ходимлари ҳибсга олинган, аммо уч Ўзбекистон ватандоши дохил бир неча киши ҳибсдан қочишга муваффақ бўлган.

XS
SM
MD
LG