Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 12:32

Лицей ўқитувчиси бўлиб ишламоқчилар тест топширади


Президент Мирзиёевнинг 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарори (2017 йил 3 август) билан Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон 24 телеканалига кўра,
ушбу Низом идоравий мансублигидан қатъи назар, барча академик лицейларга нисбатан татбиқ этилади.

Лицейларнинг ўқитувчи лавозимига ўтказиладиган танловда олий маълумотли ва камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган шахслар иштирок этади. Лицейларга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган ўқитувчилар танловда иштирок этмаган ҳолда расмийлаштирилади.

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG