Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 07:46

Каталония полицияси яна бир террор ҳужумининг олдини олгани хабар қилинди


Лас Рамблас минтақасида фургоннинг оломон устига юриши натижасида камида 13 киши ҳалок бўлди ва 100 ортиқ киши жароҳат олди.

Испаниянинг Каталония мухтор вилоятида амалга оширилган икки террористик ҳужумга алоқадор шахслар яна бир ҳужумни режалаштирган.

Бу ҳақда хабар қилган Рейтер агентлигига кўра, полиция 8 кишидан иборат гуруҳни фош қилган. Гуруҳ террористик фаолият билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда. Тергов фикрича, гуруҳ аъзолари газ баллонларини портлатишни режалаштирган.

17 августда Каталония мухтор вилояти маркази Барселона полициясининг хабар беришича, сайёҳларга гавжум Лас Рамблас минтақасида фургоннинг оломон устига юриши натижасида камида 13 киши ҳалок бўлди ва 100 ортиқ киши жароҳат олди.

Гувоҳларга кўра, автомобиль пиёдалар юрувчи йўлга чиқиб, пиёдаларни боса бошлаган. Хабарларга кўра, рулдаги шахс автомобилни тўхтатиб, воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Полиция ҳодисани “террор ҳужуми” дея баҳоламоқда.

Барселона расмийларига кўра, террор ҳужумида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида камида 18 давлат ватандошлари бор.

Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” экстремистикгуруҳи ўз зиммасига олди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG