Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:13

Ҳиндистон Олий суди "талоқ" сўзини айтиш билан ажрашишни тақиқлади


Ҳиндистон Олий суди “талоқ” сўзини бирданига уч марта айтиш билан турмуш ўртоғидан ажрашишни Исломга ҳам, Конституцияга ҳам зид, деган хулосага келиб, эр-хотинларнинг бу усулда ажрашишини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Олий суд бу қарорини эрлари талоғини бериб, ташлаб кетган 5 аёлнинг ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг аризасини кўриб чиқиш асносида қабул қилди.

Талоқни бериш йўли билан ажрашишни тақиқлаш ташаббусини Ҳиндистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бир неча йил олдин кўтариб чиққан эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига қараганда, мамлакатдаги мусулмон эркаклар Skype ёки WhatsApp орқали ҳам “талоқ” сўзини 3 марта айтиб, турмуш ўртоқларидан ажрашиб олган ҳолатлар кўп қайд этилган.

Ҳиндистоннинг 1,3 млрд кишилик аҳолисининг 13 фоизи мусулмонлардир.

XS
SM
MD
LG