Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:52

Telegramда “Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг” канали пайдо бўлди.


Каналдаги ёзувлардан унинг жорий йил 19 августида очилгани, биринчи хабар 21 августда ёзилгани тушунилади.

Шу куни куни каналга президент Мирзиёевнинг расмий фотопортрети жойлаштирилган, унинг Испания Қироли Фелипе VI га инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган Барселона шаҳридаги террористик акт сабабли самимий ҳамдардлик билдиргани тўғрисидаги хабар берилган. Хабарга илова қилинган тиркама president.uz сайтига олиб чиқади.

Каналда, шунингдек, президент фаолияти, у амалга оширган амалий сафарлар ва йиғилишларда олинган суратлар ва расмий хабарлар жойлаштирилган.

XS
SM
MD
LG