Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:12

Фоҳишалик учун одам ёллаганликда гумон қилинган аёл ушланди


Самарқанд ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида 51 ёшли З. Ж. қўлга олингани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, З. Ж. уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоларидан бири бўлган.

"З. Ж. ўзининг танишлари орқали ишонувчан аёлларни қидириб, уларга Таиландда ресторан ва кечки клубларда официантка бўлиб ишлашни таклиф қилган. Аёлларга бир ойда 5 минг доллар иш ҳақи тўланишига ваъда берган. Гуруҳда, шунингдек, қизларга буюртмачи сифатида самарқандлик бошқа бир аёл ҳам бўлган. У аёл вақтинчалик Таиландда истиқомат қилмоқда. У алданган қизларга электрон авиачипталарни сотиб олиш ва юбориш ишлари билан шуғулланган",- деган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими маҳаллий сайтга.

Қизлар аввал автомашинада Самарқанд-Тошкент йўналишида олиб борилиб, кейичалик у ердан Тошкент-Бангкок авиарейси билан Таиландга юборилган.

Банкокда қизларни марказий осиёлик уюшган жиноий гуруҳ вакиллари кутиб олган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан З. Ж. навбатдаги бор самарқандлик қизни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтда ЙПҲ постида қўлга олинди.

З. Ж. Ҳаммаси бўлиб қанча аёлни Таиландга юборгани, унга алданган аёлларнинг тақдири нима бўлгани тўғрисида маълумот берилмади.

З. Ж. устидан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзғатилгани тергов давом этаётгани хабар қилинди.



XS
SM
MD
LG