Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:45

Ўзбекистонда “Энергия тежаш миллий компанияси” ташкил этилди


23 август куни президент Мирзиёев “Энергия самарадорлигини оширувчи ва энергияни тежайдиган замонавий технологияларни тадбиқ этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар қилди.

Қарорда энергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, сувдан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш чоралари кўрилаётгани, шу билан бирга, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича хизматларнинг мавжуд эмаслиги энергия ресурслари харажатларини мақбуллаштириш имконини бермаётгани белгилаб ўтилган.

Президент қарори давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилингани айтилган.

Президент қарори билан “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамияти ташкил этилиб, унга тегишли вазифалар юклатилди:

XS
SM
MD
LG