Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 08:11

Наманганнинг Попида кексалар пенсия ололмай сарсон бўлмоқда


Наманган вилояти Поп туманидаги кексалар пенсия ололмай сарсон-саргардон бўлмоқда (“XXI аср”, 24 август). Масалан, июль ойи учун пенсия “Халқ банки” томонидан Санг қишлоғи Гузар маҳалласидаги чала битган дўконда тарқатилди. Юзлаб қария қирқдан юқори жазирамада навбат кутди. Тушга яқин йиғилганларнинг бир қисми пенсиясини олгач, банкирлар пул тугади деб кетиб қолишди. Бу ҳол бир неча бор юз берди. Август ойи пулларини тарқатишда яна қариялар сарсон қилинмоқда. “Халқ банки Поп туман бўлими мутасаддиларининг пенсия тарқатишни тўғри ташкил эта олмаётганлари кўпчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Наҳот... ортиқча навбатсиз, асаббузарликларсиз тарқатишнинг имкони бўлмаса?” дея мутасаддиларни саволга тутади Пиллакаш маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тоҳиржон Маткаримов.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG